Исроилда коронавирусга оид чекловлар қайта жорий этилди
Чоршанбадан бошлаб Исроил комендантлик соати эълон қилди ва ижтимоий масофани қайта тиклади. Янги қоида жамоат жойларига киришга рухсат берилган одамларнинг сонини чеклаб қўйди. Улар орасида кўплаб маданий ва спорт тадбирлари ва иншоотлари бор. Бундай жойларга фақат Green Pass рухсатномаси бўлган фуқаролар киришлари мумкин. Рухсатнома фуқаронинг эмланганини, инфекциядан тузалгани ёки яқинда коронавирус тести манфий натижаси мавжудлигини тасдиқлайди.
Шундай қилиб, ўз ихтиёри билан эмланмаган ёки эмланишга имкони бўлмаган шахслар , бассейнлар, спорт заллари, спорт ва маданий тадбирлар, конференциялар, музейлар, кутубхоналар, ресторан ва меҳмонхоналарга киришда COVID-19 учун манфий синов натижасини тақдим этиши керак.
Бундан ташқари, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар, жамоат жойларига, масалан, меҳмонхоналар, тадбирлар заллари ва ресторанларга кирганда, коронавирус тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Янги қоида савдо марказларидан ташқари барча корхоналарга тегишли.
Сешанба куни янги чекловлар киритилишидан олдин Исроилда жами 8,716 та янги коронавирус инфексияси юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Соғлиқни сақлаш муассасалари маълумотларига кўра, бу жорий йилнинг 1 февралида ўрнатилган рекорддан кўпроқ.
Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар 579 кишининг аҳволи оғир ва скрининг қилинган беморларнинг 6,2 фоизида COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Бу ҳафта Қуддусдаги Яҳудий университети тадқиқотчилари, мамлакатда COVID-19дан вафот этганлар сони август ойининг охирида бир ҳафтада 150 тадан 250 тага кўпайишини башорат қилган ҳисоботни эълон қилишди.