Исроилда консуллик рўйхатида 112 нафар Қозоғистон фуқароси бор - ТИВ
Исроилда консуллик рўйхатида 112 нафар Қозоғистон фуқароси бор. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Бугунги кунда 77 нафар фуқаро, жумладан, Элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Қозоғистоннинг Исроилдаги Элчихонасида консуллик рўйхатидан ўтган. Қозоғистонлик беш нафар талаба Исроил олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда. Шунингдек, ўттизга яқин қозоғистонлик маҳаллий тиббиёт муассасаларида малака оширмоқда. Жами - 112 киши. Тел-Авивдаги дипломатларимиз Исроилдаги Қозоғистон фуқаролари билан доимий алоқада бўлиб, улар учун зудлик билан чора кўриш мақсадида махсус мессенжер чатини очди”, — деди у вазирликдаги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, ушбу чатга Исроилда вақтинча ва доимий яшаётган икки юзга яқин Қозоғистон фуқароси қўшилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай