Исроилда ҳалок бўлган беш киши Ўзбекистон фуқароси эмас

Исроил
Фото: Midjourney

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонси Исроилда ҳалок бўлгани айтилаётган беш киши ҳақида расмий баёнот эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Элчихона матбуот хизматига таяниб.

Сўнгги кунларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исроил-Хамас қарама-қаршилигини ёритиш жараёнида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар чоп этилган эди.

“Маълум қиламизки, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси берган маълумотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фукаролик паспортларига эга эмас”, - дейилади Элчихона баёнотида.

Шунингдек, Элчихона юқоридагиларни эътиборга олиб, ОАВ ни кузатиб борувчи фуқароларда бўлиб ўтаётган воқеалар кўлами ва уруш ҳаракатлари ҳақида нотўғри қарашлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида маълумотларни чоп эттиришдан олдин, уларни ишончли манбалардан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси орқали қайта текширишни сўраган.

Сўнгги хабарлар
telegram