Исроилда бутун мамлакат бўйлаб локдаун қайта жорий қилиниши мумкин

None
None
LONDON. Kazinform – Исроил ҳукумати коронавирус юқтирганлар сонининг кескин кўпайиши сабабли бутун мамлакат бўйлаб локдауни қайта жорий этиш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради қилди Kazinform BBCга таяниб.

Бундан ташқари, мамлакатдаги энг ёмон эпидемиологик вазиятга эга 40та «қизил зонада» маҳаллий чекловлар жорий этилди. Чоршанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги 3904та янги касаллик юқтириш ҳолати ҳақида хабар берди, бу пандемия бошланганидан бери кунлик янги рекорд. Айни пайтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар умумий сони 142,5 мингдан ошди, 1 054 бемор вафот этган.

Индонезияда эса пойтахт Жакартанинг расмийлари шаҳардаги вазият фавқулодда ҳолатга яқинлашаётганини айтмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида шаҳар шифохоналари коронавирус ташхиси қўйилган беморлар билан тўлиб-тошган. Душанба кунидан бошлаб пойтахтнинг аксарият туманларида қатъий чекловлар қайта тикланади.

Сўнгги хабарлар
telegram