Исроил ва Ливан Исроил қўшинларини олиб чиқиш келишувини 18 февралгача узайтирди

ASTANA. Kazinform - Якшанба куни Оқ уй Исроил ва Ливан расмийлари Исроил қўшинларини Ливан ҳудудидан олиб чиқиб кетиш муддатини 18 февралгача узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида баёнот берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Исроил ва Ливан Исроил қўшинларини олиб чиқиш келишувини 18 февралгача узайтирди
Фото: x.com / @idfonline

— Ливан ва Исроил ўртасидаги АҚШ томонидан кузатилаётган келишув 2025 йилнинг 18 февралига қадар амал қилади, - дейилади баёнотда. — Ливан, Исроил ва АҚШ ҳукуматлари ҳам 2023 йил 7 октябрдан кейин ҳибсга олинган ливанлик маҳбусларни қайтариш бўйича музокараларни бошлайди.

60 кунлик сулҳ битими 27 ноябрь куни кучга кирди. Унинг шартларига кўра, Исроил 27 январгача ўз қўшинларини Ливан жанубидан бутунлай олиб чиқиб кетиши керак эди.

Жума куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси Исроилнинг Ливан жанубидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши белгиланган муддатдан кейин давом этишини айтди, чунки Ливан томони ҳали келишув шартларини тўлиқ бажармаган: чегара ҳудудлари Ливан армиясига топширилиши ва “Ҳизбуллоҳ” шиалар қуролли гуруҳи ҳаракатлари Литани дарёсидан нарига чекиниши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливан президенти янги бош вазирни тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар