Исроил ва БАА эркин савдо тўғрисида тарихий шартнома имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform – Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари эркин савдо шартномасини имзолади, бу унинг араб давлати билан биринчи бундай келишувидир, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири Deutsche Welleга таяниб.
None
None

Ҳужжатни бир неча ойлик музокаралардан сўнг Исроил иқтисодиёт ва саноат вазири Орна Барбива ва унинг БАА ҳамкасби Абдулла бин Тук Ал Марри имзолади.

Тарихий битим икки томонлама савдо алоқаларида маҳсулотларнинг 96 фоизига божхона тўловларини бекор қилди, ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 900 миллион долларга етди.

Нефтга бой БАА учун Исроил билан келишув феврал ойида Ҳиндистон билан худди шундай шартнома имзолангандан кейинги иккинчи икки томонлама эркин савдо келишувидир.

2020 йилда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп даврида БАА ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг собиқ бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ўзаро дипломатик муносабатларни нормаллаштирган тинчлик битимини имзолагандилар.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар