Исроил ўз фуқароларига Марказий Осиё давлатларига саёҳат қилмасликни тавсия қилди

Исроил ўз фуқароларига Марказий Осиё давлатларига саёҳат қилмасликни тавсия қилди
Фото: Shutterstock

Исроил ўз фуқароларига алоҳида эҳтиёж бўлмаса, саёҳат қилиши мумкин бўлмаган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қозоғистон ҳам киритилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги The Times of Israel нашрига таяниб хабар беради.

Рўйхатга Африканинг айрим давлатлари, Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқалар ҳам киритилган.

Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида айтилишича, ХАМАС бутун дунё бўйлаб исроилликларга ҳужум қилиш эҳтимоли туфайли ўз фуқаролари хавфсизлигидан қўрқади ва шунинг учун улардан бир қатор мамлакатларга зарур бўлмаган саёҳатларни кечиктиришни сўрайди.

Идора, шунингдек, барча мамлакатларга 1 дан 4 гача бўлган шкалани тайинлаган жадвални эълон қилди.

Учинчи даражага Марказий Осиё давлатлари, Жанубий Африка Республикаси ва Эритрея белгиланган. Россия ва Австралия иккинчи тоифага кирди.

Сўнгги хабарлар