Исроил урушда “бироз танаффус” қилишга тайёр – Нетаньяху

Исроил
Фото: Mohammed Al-Masri/REUTERS

Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, гуманитар ёрдам етказиб бериш ва ХАМАС гуруҳи қўлидаги гаровга олинганларни озод қилиш учун танаффус бўлиши мумкин. Нетаньяху Исроил Ғазодаги “умумий хавфсизлик” устидан назоратни ўз қўлига олишини айтди, дея хабар беради Kazinform агентлиги DW Newsга таяниб.

“Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларда “кичик тактик танаффус” имкониятини кўриб чиқишга тайёр”, — деди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 7 ноябрга ўтар кечаси.

Нетаньяху гуманитар ёрдам етказилишини осонлаштириш ёки ХАМАС жангарилари томонидан гаровга олинганларни озод қилиш учун танаффус қилиниши мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, Исроил ўт очишни тўхтатишни рад этади ва Исроилда, Европа Иттифоқида, АҚШда ва бирқатор давлатларда террорчи гуруҳ сифатида тан олинган ХАМАС гуруҳи назорати остидаги Ғазо секторидаги гаровга олинганлар озод этилмагунча ҳеч қандай енгиллик қабул қилмайди.

Бу ҳақда Нетаньяху Американинг ABC News телеканалининг уруш тугагандан сўнг Ғазони ким бошқариши ҳақидаги саволига жавобан айтди.

"Менимча, Исроил бир муддат хавфсизлик учун умумий масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, чунки жавобгарлик бўлмаса нима бўлишини кўрдик", - деди Нетаньяху.

Сўнгги хабарлар