Исроил тарихда биринчи марта коинотда ракетани уриб туширди

30 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ямандан Эйлат шаҳри томон йўл олган хуситларнинг баллистик ракетасини уриб туширди, деб хабар беради Kazinform.

Исроил тарихда биринчи марта коинотда ракетани уриб туширди
Фото: Midjourney

“Бу ҳафта Исроил баллистик ракетани Ер атмосферасидан ташқарида уриб тушириш учун Arrow ракетага қарши мудофаа тизимидан фойдаланган. Бу коинотдаги биринчи жанг эди”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, АҚШ ва Исроил ҳамкорликда ишлаб чиққан Arrow ракетага қарши тизими биринчи марта юқори баландликда ва тезликда учаётган баллистик ракетани уриб туширишда фойдаланилмоқда.

Сўнгги хабарлар