Исроил шарт асосида фаластинликларнинг Рамазонни нишонлашига рухсат беради

ASTANA. Kazinform – ХАМАС томонидан гаровга олинганлар Рамазон ойигача қайтарилмаса, Исроил кучлари Рафаҳдаги ҳарбий амалиётларини кенгайтиради, деб хабар беради Каzinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

израиль
Фото: Pixabay

Қайд этилишича, агар гаровга олинганлар Рамазон ойигача уйда бўлмаса, Рафаҳ ҳудудида жанглар давом этади.

Шунингдек, Исроил қўйган шартлар бажарилса, америкалик ва мисрлик ҳамкорлар билан тинч аҳоли қурбонларини минималлаштириш ҳамда тинч аҳолини эвакуация қилишга ёрдам бериши қўшимча қилинган.

“ХАМАСнинг танлови бор – улар таслим бўлишса ва гаровга олинганларни озод қилса, Ғазо фуқароларига муқаддас Рамазон байрамини нишонлашларига имкон берамиз”, – дейди собиқ Исроил мудофаа вазири Бени Ганц.

Маълумот учун, мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи 10 ёки 11 мартда бошланиши кутилмоқда. Исроил 2023 йил 7 октябрь воқеаларидан кейин ХАМАСни йўқ қилиш учун Рафаҳдаги операцияларини кенгайтиришни режалаштираётганини айтди. Аммо у ердаги 1,5 миллионга яқин фаластинликнинг борадиган жойи қолмайди, деган хавотир кучаймоқда.

Сўнгги хабарлар