Исроил полицияси 20 йил олдин юз берган қотилликни фош қилди

None
Фото: ISRAEL POLICE
JERUSALEM. Кazinform - Жорий ҳафта Исроил ҳукумати Маргарита Левининг сирли ўлими билан боғлиқ жиноий иш 20 йилдан сўнг очилганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ТPSга таяниб.

Бу Миллий суд-тиббиёт институти лабораторияси директори, доктор Нурит Бобалил ва экспертлар гуруҳи томонидан ўтказилган ДНК тестлари натижасида мумкин бўлди.

Пайшанба куни полиция йигирма йил давом этган ишда гумонланувчини ҳибсга олганини эълон қилди. Улар Яффа шаҳрида яшовчи 51 ёшли Сами Абу ал-Асални айбламоқчи.

2003 йил 19 июнь куни Ашдод шаҳрида яшовчи 21 ёшли Маргарита Левининг жасади Эйлатдаги боғда адёлга ўралган ҳолда топилган. Қиз зўрланган ва ўлдирилган.

Йиллар давомида терговчилар Левининг жасади атрофидан топилган далиллардан ДНК профилини олишга бир неча бор уриниб кўрдилар, бироқ ҳеч қандай натижа бермади, деб ёзади Jerusalem Post.

ДНКни ажратиб олиш технологиясидаги сўнгги ютуқлар терговчиларга далилларни қайта кўриб чиқишга имкон берди. Маълумки, 51 ёшли гумонланувчи қиз ўлдирилган пайтда Эйлатда бўлган, ҳозир эса Яффада яшайди.

Полиция гумонланувчига нисбатан 10 ойлик яширин тергов олиб борди ва май ойида уни ҳибсга олди.

Сўнгги хабарлар
telegram