Исроил марказий банки валюта курсини барқарорлаштириш учун интервенция амалга оширади
Исроил марказий банки валюта курсини барқарорлаштириш учун 30 миллиард доллар миқдорида интервенция ўтказмоқчи, дея хабар беради Каzinform агентлиги.

“Исроил банки 300 миллиард долларлик хорижий валютани сотиш дастурини эълон қилади. Бу даврда банк шекель курсининг ўзгарувчанлигини юмшатиб, унинг бозордаги ликвидлигини таъминлаш йўналишида иш олиб боради”, — дейилади расмий баёнотда.
Исроил банки 30 миллиард долларлик интервенция вазиятни барқарорлаштирмаса, қўшимча чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилди.
“30 миллиард долларлик дастурга қўшимча равишда, керак бўлса, банк SWAP механизми орқали бозорга 15 миллиард долларгача ликвидлик таклиф қилади. Исроил банки воқеалар ривожини кузатиб боради ва зарурат туғилганда барча мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда чора кўради”, — дейилади Исроил банкининг расмий сайтида.