Исроил қўшинлари Голан ташқарисидаги Сурия ҳудудига кирди

ASTANА. Кazinform - Исроил армияси Сурия билан чегарадаги Голан тепаликлари ҳудудидаги буфер зонадан чиқиб кетди. Бу ҳақда икки Исроил расмийсига таяниб The New York Times (NYT) хабар берди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги.

 Исроил қўшинлари Голан ташқарисидаги Сурия ҳудудига кирди
Фото: @idfonline

Уларга кўра, Исроил қўшинларининг Голан ташқарисига қайта жойлаштирилиши Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг мамлакатдан кетишига боғлиқ ва минтақада беқарорликнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Исроил армияси буфер зонадан ташқарида, бу Исроил армияси бош штаби бошлиғи Герци Халевининг Сурия ҳудудига қўшин киритилиши ҳақидаги баёноти билан тасдиқланган.

27 ноябрь куни мухолиф қуролли гуруҳлар Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида ҳукумат позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди. 7 декабрь куни кечқурун улар бир қанча йирик шаҳарларни эгаллаб, эртаси куни Дамашққа киришди, шундан сўнг армия бўлинмалари пойтахтни тарк этишди. Суриядаги ички музокаралардан сўнг Асад президентликдан истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди. 8 декабрь куни эрталаб Исроил армияси Сурия билан чегарадаги буфер зонага ўз кучларини киритганини расман эълон қилди.

Бош вазир Биньямин Нетаньяху бу ҳаракатлар Араб Республикасидаги сўнгги воқеалар туфайли мудофаа ва вақтинчалик чора эканлигини тушунтирди.

Сўнгги хабарлар