Исроил кундалик гуманитар паузаларни жорий қилади

Исроил кундалик гуманитар паузаларни жорий қилади
Фото: euronews

Исроил расмийлари Қўшма Штатларни ҳар кунги тўрт соатлик танаффус вақтида Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари тўхтатилишига ишонтирди, деди Оқ уй расмийси, деб хабар беради Kazinform агентлиги DW нашрига таяниб.

9 ноябрдан бошлаб Исроил Ғазо сектори шимолида ҳар куни тўрт соатлик гуманитар паузаларни жорий қилиб, маҳаллий аҳолига жанговар ҳудудларни тарк этишига рухсат беради. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистларга маълум қилди.

Паузалар ҳақида эълонлар уч соат олдин хабар қилинади, деди Кирби.

“Исроилликлар бизга пауза вақтида бу ҳудудларда ҳарбий амалиётлар ўтказилмаслигини айтишди”, – деди у ва бу қарорни тўғри йўналишдаги қадам деб атади.

Гуманитар паузалар ғазоликларга хавфли ҳудудлардан чиқиб кетиш имконини беради, шунингдек, гуманитар ёрдам етказиш ва гаровга олинганларни озод қилишда ҳам фойдаланиш мумкин, деди Оқ уй вакили.

Сўнгги хабарлар