Исроил қирғоқларидан 1850 йиллик бронза танга топилди
Сешанба куни исроиллик археологлар Искандарияда (ҳозирги Миср) император Антонинус Пиус (милодий 138-161) томонидан зарб қилинган Рим даврига оид «ҳайратланарли даражада яхши сақланиб қолган» тангани намойиш қилишди.
У ўн учта тангалар сериясига тегишли эди - ўн иккита буржнинг турли белгиларини ва биттаси тўлиқ зодиак ғилдираги билан тасвирланган. Тангада «Саккизинчи йил» санаси ёзилган бўлиб, бу сана Антонин Пий ҳукмронлигининг саккизинчи йили, милоддан аввалги 144/145 йиллар, бутун Рим империясида нисбатан тинчлик ҳукм сурган пайтга тўғри келади.
Денгиз археологияси бўлими бошлиғи Жейкоб Шарвит танга бошқа тангаларнинг «кичик хазинаси» орасидан топилганини айтди. Топилма ҳолатлари яқин атрофда кема ҳалокати содир бўлганлигини кўрсатади.
Бу топилма Исроил қадимий ашёлар бошқармасининг нумизматика бўйича мутахассиси Лиор Сандберг томонидан қадимий обидаларни қирғоқларнинг жадал ривожланишидан ҳимоя қилишга қаратилган денгиз тадқиқоти чоғида аниқланган. Бундай танга Исроил соҳилларида биринчи марта топилди.
Фото: facebook.cоm/АntiquitiesЕN