Исроил қандай шартлар остида ХАМАС билан тинчлик битимини узайтиришини маълум қилди

Исроил қандай шартлар остида ХАМАС билан тинчлик битимини узайтиришини маълум қилди
Фото: aa.com.tr

Исроил ҳар бир сулҳ кунида ХАМАС 10 нафар маҳбусни озод қилса, ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтиришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳозиргача Исроил қамоқхоналаридан 117 нафар фаластинлик маҳбус озод этилган. Яна 40 киши 27 ноябрь куни озодликка чиқарилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Исроил яҳудий давлати ва жангарилар ўртасидаги келишув доирасида қамоқдан озод қилинадиганлар рўйхатида яна 150 га яқин одам бор, деб ёзади The Times of Israel газетаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ХАМАС ўртасида 27 ноябрь куни озод этилиши керак бўлган гаровга олинганлар ва фаластинлик маҳбуслар рўйхати бўйича келишмовчилик юзага келгани хабар қилинганди.

Исроил ва ХАМАС ўртасида сулҳ ва асир алмашишга воситачилик қилган Қатар бу масалани ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Қатар аралашуви билан эришилган тўрт кунлик сулҳ доирасида Исроил ва ХАМАС ўртасида маҳбуслар алмашинуви давом этмоқда. Куни кеча томонлар ўртасидаги келишув доирасида учинчи гуруҳ маҳбуслари озод этилди.

Сўнгги хабарлар
telegram