Исроил-ХАМАС можароси урушдан терроризмга айланди - Рим Папаси Франциск

Исроил-ХАМАС можароси урушдан терроризмга айланди - Рим папаси Франциск
Фото: vaticannews

Рим Папаси чоршанба куни эрталаб ХАМАС томонидан асирга олинган исроилликларнинг қариндошлари, шунингдек, Ғазо секторида оилалари қийналаётган фаластинликлар билан шахсий учрашувлар ўтказди. Учрашувлардан сўнг у можаро уруш доирасидан чиқиб, “терроризм”га айланганини айтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Vatican Newsга таяниб.

Ўз қароргоҳидаги учрашувлардан кўп ўтмай, Авлиё Пётр майдонида режадан ташқари умумий аудитория олдида сўзлаган Френциск можарода "ҳар икки томон қандай азоб чекаётганини" эшитганини айтди. Иккала учрашувда ҳам Рим Папаси Френциск уларнинг қайғусига яқинлигини билдирди.

"Уруш нима қилмайди. Аммо бу ерда биз урушдан чиқдик. Бу уруш эмас. Бу терроризм”, – деди понтифик.

Мурожаатида у турли урушлардан жабр кўрган барча, хусусан, Украина, Исроил ва Фаластиндагилар учун дуо қилди.

Рим Папаси эрталаб соат 7:30 да Каса-Санта-Мартадаги қароргоҳида Исроил делегациясининг 12 нафар аъзоси билан учрашди. Сўнг эрталаб соат 8:00да у Павел VI залида Фаластин делегацияси билан учрашди. Фаластин делегацияси 10 кишидан иборат эди.

“Келинг, Фаластин халқи учун дуо қилайлик, Исроил халқи учун, тинчлик учун дуо қилайлик”, – дея якунлади Рим Папаси.

Муқаддас Тахт матбуот хизмати директори Маттео Бруни бир неча кун олдин Рим Папаси Франциск делегациялар билан учрашишини эълон қилиб, бу учрашувлар Рим Папасининг ҳар бир жабрланган одамга "маънавий яқинлигини" кўрсатиш учун "фақат гуманитар характерга эга бўлишини" таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram