Исроил Ғазони бомбардимон қилиши оқибатида яна 100 киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазо секторининг Миср билан чегарадош ҳудудларига зарба бериши оқибатида 100 киши ҳалок бўлиб, 230 дан ортиқ киши жароҳатланди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

соғыс
Фото: Uza.uz

Исроил Ғазо секторининг анклав жанубида жойлашган Миср билан чегарадош ҳудудларига зарба беришда давом этмоқда. Бу ҳақда Ливаннинг "Ал-Маядин" телеканалига таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, қутқарувчилар ва тез ёрдам ходимлари Рафаҳдаги бомбардимондан сўнг вайроналар остида қолган тинч аҳоли вакилларига ҳали етиб бора олмаяпти. Жароҳатланган аёллар ва болалар ҳолати аянчли аҳволда қолмоқда.

Сўнгги хабарлар