Исроил Ғазодаги амалиётининг интенсив босқичини якунлади
ASTANA. Kazinform – Исроил армияси Ғазодаги операциянинг интенсив босқичи якунланганини маълум қилди. Сектор аҳолисининг 85 фоизи уйларини тарк этди, деб ёзади Еuronews.

Исроил армияси Ғазо секторининг шимолий қисмини назоратга олиб, қуруқликдаги интенсив операцияни якунлаганини маълум қилди. Мудофаа вазири Йоав Галлантнинг қайд этишича, армия яқин орада унинг жанубий қисмини ҳам назорат остига олади.
Вазирнинг брифинги ХАМАС "Исроил отишмасидан икки нафар исроиллик гаровга олинган одам ўлдирилгани"ни эълон қилганидан кейин ўтказилди. Галлант Исроилнинг Ғазо секторидаги стратегиясини оқлашда давом этди.
"Ҳарбий босимсиз биз билан ҳеч ким гаплашмайди ва усиз ҳеч қандай келишувга эриша олмаймиз. Ўғирланган одамларни фақат шундай позиция орқали озод қилиш мумкин", – деди Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант.
Ташкилот томонидан эълон қилинган суратлар Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг Бурейж қочқинлар лагери деярли вайрон бўлганини кўрсатади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходимларига дори-дармон, ёқилғи, сув ва санитария асбоб-ускуналари етказиб бериш учун декабрь охиридан бери Ғазо сектори шимолига бир неча бор киришлари тақиқланганидан шикоят қилишда давом этмоқда.
"Ғазога инсонпарварлик ёрдами оқимини ошириш бўйича баъзи қадамлар қўйилган бўлса-да, ёрдам бир неча ой давом этган ҳужумларга чидаган одамларга етиб бормаяпти", – деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.
Хабар қилинганидек, анклавнинг 2 миллион аҳолисининг 85 фоизи ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.