Исроил Ғазо секторини босиб олишга ва фаластинликларни қувиб чиқаришга интилмаяпти – Биньямин Нетаньяху
Бугун Жанубий Африканинг Исроилга қарши даъвоси Халқаро жиноий судда Исроилнинг ҳаракатларини Фаластин халқига қарши геноцид сифатида тан олиш учун бошланди. Жанубий Африка даъвоси бўйича суд жараёни бошланишидан олдин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ судида нутқ сўзлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги DWга таяниб.

Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, Исроил Ғазо секторини узоқ вақтга босиб олиш ёки у ердан тинч аҳолини қувиб чиқариш ниятида эмас.
“Исроил Фаластин аҳолисига қарши эмас, ХАМАС террорчиларига қарши курашмоқда ва биз буни халқаро қонунларга тўлиқ риоя қилган ҳолда қиляпмиз”, – деди Нетаньяху.
Watch: PM Benjamin #Netanyahu says, “Israel has no intention of permanently occupying Gaza or displacing its civilian population.”
— Al Arabiya English (@AlArabiya_Eng) January 11, 2024
Read more: https://t.co/OAKoeunpQn pic.twitter.com/XUtsM4zpBV
Унинг сўзларига кўра, Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо сектори тинч аҳолига етказиладиган зарарни минималлаштириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, ХАМАС эса тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Хусусан, Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини жанговар ҳудудларни тарк этиш зарурлиги ҳақида доимо огоҳлантириб келади.
“Мақсадимиз Ғазо секторидаги ХАМАС террорчиларини йўқ қилиш ва гаровдагиларни озод қилиш. Бунга эришилса, Ғазо сектори қуролсизланади ва радикаллардан озод қилинади”, – дея қўшимча қилди Исроил бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, бу исроилликлар ва фаластинликлар учун яхши келажак дегани.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида Жанубий Африка Ғазо секторидаги вазият туфайли Гаагадаги Халқаро судга геноцид конвенцияси бўйича Исроилга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, судни Исроилга қарши вақтинчалик чоралар кўришга чақирган эди.
Ноябрь ойи бошида Жанубий Африка ҳукумати Исроил армиясининг Ғазо секторида давом этаётган ҳарбий амалиёти муносабати билан маслаҳатлашувлар учун Исроилдан дипломатларини олиб чиқиш қарорини эълон қилди.
Ноябрь ойида Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лиор Хайят Исроил кейинги маслаҳатлашувлар учун Жанубий Африкадан элчисини чақириб олганини айтди.