Исроил Ғазо сектори билан чегарада назорат-ўтказиш пункти очишини тасдиқлади

Исроил Ғазо сектори билан чегарада назорат-ўтказиш пункти очишини тасдиқлади
Фото: SkyNews Arabia

Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Исроил Ғазо сектори билан чегарада жойлашган «Керем-Шалом» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўтказиш пунктининг аниқ қачон очилиши ҳақида маълумот йўқ, бироқ департаментнинг маълум қилишича, назорат-ўтказиш пункти анклавга гуманитар ёрдам етказилиши учун очиқ бўлади. Ташкилот, шунингдек, БМТни Мисрдан Рафаҳ назорат пункти орқали Ғазога кирган инсонпарварлик ёрдами бўйича зудлик билан ҳаракат қилишга чақирди.

Аввалроқ америкалик сенаторлар гуманитар ёрдам етказиш учун фақат Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг ўзи етарли эмаслигини таъкидлаган эди. БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс иккинчи назорат пунктини очиш зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, «Керем-Шалом» – бу инсонпарварлик ёрдами билан кўпроқ юк машиналарини ўтказишга қодир.

Сўнгги хабарлар