Исроил БМТнинг Фаластин ҳудудидаги координаторини мамлкатдан чиқариб юбормоқчи

Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн БМТнинг Фаластин ҳудудидаги гуманитар масалалар бўйича координатори Линн Хейстингснинг яшаш рухсатини бекор қилишини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Исроил БМТнинг Фаластин ҳудудидаги координаторини мамлкатдан чиқариб юбормоқчи
Фото: Shutterstock

“Биз энди БМТнинг тарафкашлигига қараб тура олмаймиз! 1200 исроилликни шафқатсизларча ўлдиришда, гўдаклар ва қарияларни ўғирлашда, даҳшатли зўравонлик ва зўрлашда, Ғазо халқини жонли қалқон сифатида ишлатишда ХАМАСни қоралаш ўрнига, ўз фуқароларини ҳимоя қиладиган демократик мамлакат Исроилни айблаган ҳар қандай киши БМТда хизмат қила олмайди ва Исроилга кира олмайди!” – деб ёзди Исроил ТИВ раҳбари Х ижтимоий тармоғида.

Канадалик Линн Хейстингс БМТ вакили сифатида Исроилни Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатлари учун доимий равишда танқид қилиб келади ва Исроилни ХАМАС билан бирга халқаро қонунларга риоя қилишга чақиради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг матбуот хизмати ўтган ҳафта журналистларга Исроил БМТни Хейстингс визасини узайтирмаслик нияти ҳақида хабардор қилганини айтди.

Сўнгги хабарлар