Исроил аскарлари Ғазо секторидаги энг катта касалхонага бостириб кирди

Ғазо сектори
Фото: pixabay

Исроил ўз ҳарбийлари Ғазо шаҳридаги Аш-Шифо касалхонасида ХАМАС гуруҳига қарши аниқ ва мақсадли операция ўтказаётганини маълум қилди, дея хабар беради Каzinform агентлиги BBCга таяниб.

Ижтимоий тармоқдаги баёнотда Исроил Мудофаа Кучлари (ЦАХАЛ) уларнинг мақсади ХАМАС жангарилари томонидан тирик қалқон сифатида фойдаланилаётган тинч аҳолига ҳар қандай зарар етказмаслик эканини айтди.

(ЦАХАЛ) шунингдек, Исроил Ғазо ҳукуматини касалхонадаги барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган, аммо бу амалга ошмаган.

Минглаб тинч аҳоли, жумладан беморлар ва тиббиёт ходимлари касалхона ва унинг атрофида бошпана топаётгани хабар қилинади. ХАМАС ўз операциялари учун касалхонадан фойдаланганини рад этади.

АҚШ, ўз навбатида, Исроилнинг ХАМАС қўмондонлик маркази Ал-Шифо касалхонаси остида жойлашгани ҳақидаги даъвосини қўллаб-қувватлаш учун разведка маълумотларига эга эканлигини айтади.

Олдинроқ ёқилғи тақчиллигини бошдан кечираётган касалхона шифокорларидан бири аллақачон у ерда 200 нафар бемор оммавий қабрга дафн этилганини айтган эди.

7 октябрь куни ХАМАСнинг 1200 киши ҳалок бўлган ва 200 дан ортиқ киши гаровга олинган ҳужуми ортидан Исроил Ғазо секторига зарбалар берди. ХАМАС бошқараётган соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўшандан бери Ғазода 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, уларнинг 4,5 мингдан ортиғи болалардир.

Сўнгги хабарлар
telegram