Исроил армиясининг Рафаҳга ҳужуми: 45 киши ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Рафаҳга ҳужуми: 45 киши ҳалок бўлди
Фото: Исроил мудофаа кучлари

ASTANА. Кazinform - Исроил армияси Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига навбатдаги ракета ҳужумини амалга оширди. Натижада камида 45 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди, деб хабар беради Aljazeera.

ХАМАС назоратидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ракета ҳужумида ҳалок бўлган 45 кишидан 23 нафарининг аёллар ва болалар эканлигини, 249 нафар фаластинлик эса яраланганини маълум қилди. Рафаҳ Ғазоликлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган ҳудуддаги охирги шаҳар эди. Бу шаҳар асосан қочқинлар лагерлари ва чодирлардан иборат.

Қочқинлар лагери ҳудудига Исроил ракетаси келиб тушди. ЦАХАЛ буни қонуний нишон деб атади ва нишон ХАМАСга тегишли эканлигига ишонишини айтди.

“Ҳужум халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, зарур разведка маълумотларига асосланиб, аниқ нишонга олинган ўқ-дорилар ёрдамида амалга оширилди. Бу ҳудуддан ХАМАС фойдаланаётгани аниқ”, — дейилади ЦАХАЛ баёнотида.

Сўнгги хабарлар