Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги амалиётларга тайёргарликни якунлади

Исроил армияси Ғазо секторида қуруқликдаги операцияга тайёргарликни якунлади, бунга қўшинларнинг ҳаракати ва жойлашуви гувоҳлик беради. Бу ҳақда Исроилнинг KAN давлат жамоат телеканали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб.

Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги амалиётларга тайёргарликни якунлади
Фото: www.aa.com.tr/ru

Хабарга кўра, Ғазо сектори ва Исроил ўртасидаги чегара ҳудудида Исроил ҳарбийлари ва Фаластин қуролли гуруҳлари ўртасида уч кундан бери тўқнашувлар кузатилмаган.

Телеканал таъкидлаганидек, қуруқликдаги операция “яҳудий аҳоли пунктлари қуролланган фаластинликлардан тозаланганидан кейинги урушнинг иккинчи босқичи” бўлади.

7 октябрь куни эрталаб ХАМАСнинг ҳарбий қаноти “Иззаддин ал-Қассам” бригадаси “Ал-Ақсо” операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилган, қуролли гуруҳлар аҳоли пунктларига кириб келган.

ХАМАС, амалиётнинг Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужумга ва исроиллик кўчманчиларнинг Фаластинликларга нисбатан зўравонликларининг кучайишига жавоб эканлигини айтди.

Бунга жавобан Исроил армияси ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда Ғазо секторида ХАМАСга қарши “Темир қилич” операциясини бошлаганини маълум қилди.

Исроилнинг Ал-Аҳли касалхонасига уюштирган ҳужуми оқибатида 500 киши ҳалок бўлди.

Исроил-Фаластин можароси бошланганидан буён 3478 фаластинлик ва 1300 исроиллик, шунингдек, 13 журналист ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар