Исроил армияси Ғазо шаҳрини қуршаб олди

Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳрини қуршаб олгани ва ХАМАСнинг постлари, қароргоҳлари ва бошқа инфратузилмаларига ҳужум қилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Исроил армияси Ғазо шаҳрини қуршаб олди
Фото: Kazinform

Шаҳар Ғазо секторидаги энг катта шаҳар бўлиб, урушдан олдин ҳудуднинг энг гавжум қисми бўлган.

Ҳарбийлар тинч аҳоли ўлимини минималлаштиришга ҳаракат қилиб, ҲАМАС инфратузилмасини, жумладан туннел ва ракета отиш мосламаларини нишонга олаётганини айтади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, 24 соатдан камроқ вақт ичида Ғазо секторидаги бошпана сифатида фойдаланилаётган тўртта мактабга зарар келтирилган. БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги ҳам Жабалия қочқинлар лагеридаги мактабда камида 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганини қайд этди.

Соҳилдаги қочқинлар лагери ва Ал-Бурейж лагеридаги мактаблар ҳам зарар кўрган, натижада уч киши ҳалок бўлган.

Чекланган миқдордаги фуқаролар чоршанба куни очилган Миср билан чегара яқинидаги Рафаҳ ўтиш жойи орқали Ғазо секторини тарк этишга муваффақ бўлган. Миср расмийларининг айтишича, пайшанба куни 21 ярадор фаластинлик, шунингдек, 344 нафар хорижий паспорт эгалари, жумладан, 72 нафар бола ҳудудни тарк этган.

ҲАМАС бошқарувидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октабрдан бери Ғазо секторида 9000 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди. ҲАМАС 7 октябр куни Исроилга кутилмаган ҳужум уюштириб, 1400 кишини ўлдирган эди. Ўшандан бери Исроил ҲАМАСни йўқ қилиш мақсадида Ғазо секторини бомбардимон қилмоқда.

Сўнгги хабарлар