Исроил армияси Ғазо секторидаги ХАМАС туннелларига сув қуйишни бошлади

Исроил армияси Ғазо секторидаги ХАМАС туннелларига сув қуйишни бошлади
Фото: wikipedia.org

Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги туннель тармоқларига денгиз сувини қуйишни бошлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Wall Street Journal нашрига таяниб.

Аввалроқ Исроил армияси Ғазо секторидаги ХАМАС туннель тизимларини денгиз суви билан тўлдириш учун қувурлар ўрнатган эди. Анклав шимолидаги “Аш-Шати” қочқинлар лагери яқинида бешта қувур ўрнатилган. Қувурлар ёрдамида ХАМАС туннелларини бир неча ҳафта ичида Ўрта ер денгизи суви билан тўлдириш мумкин.

Исроил Мудофаа вазирлиги вакили туннеллардаги операциялар махфий эканлигини айтиб, изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ Wall Street Journal газетаси Исроил армиясининг амалиётларидан хабардор бўлган америкалик расмийларга таяниб, сув чиқариш жараёни бошлангани ва ер ости инфратузилмаси бузилаётгани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ЦАХАЛ расмий вакили контр-адмирал Даниэль Хагарининг айтишича, Исроил армияси Фаластин майдони остида Ғазо шаҳрининг катта туннель тармоғини топган.

Шунингдек, келгуси ҳафта Исроил ва ХАМАС ўртасида гаровга олиш бўйича янги музокаралар ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинган.

Сўнгги хабарлар
telegram