Исроил армияси Ғазо парламенти биносини ишғол қилди - ОАВ

The Times of Israel нашри Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо парламенти биносини эгаллаб олгани ва у ерда байроғини ўрнатганини даъво қилмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги нашрга таяниб.

Байроқ
Фото: pixabay.com

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратда Ғазо шаҳридаги Ғазо парламенти биноси қўлга олинганидан сўнг ЦАХАЛ аскарлари ичкарида турганини кўриш мумкин.

Ғазодаги Фаластин қонунчилик кенгаши биноси 2007 йилда ҳудудни эгаллаб олганидан бери ХАМАС қонунчиларига хизмат қилиб келади.

Сўнгги хабарлар