Испаниялик Родри 2024 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Испаниялик Родри (Родриго Эрнандес) футбол бўйича 2024 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

Родри алтын доп иегері
Фото: BBC

Бу йил 68-маротаба ўтказилаётган анъанавий тадбир дунёнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. 1956 йилдан буён «France Football» журнали кўмагида мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

Регламентга кўра, эркаклар ва аёллар ўртасида “Олтин тўп”, 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида “Копа трофейи” ва “Яшин трофейи” энг яхши дарвозабонга топширилди. Энг яхши эркаклар ва аёллар жамоалари ҳам аниқланди. Ўтган мавсумнинг энг яхши тўпурарига Герд Мюллер трофейи берилди.

Бу йил уларнинг сафига иккита янги мукофот қўшилди. Эндиликда эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида энг яхши мураббийлар номи малум бўлди.

Энг яхши футболчи: Родри (Манчестер Сити, Испания).

Энг яхши аёл футболчи - Айтана Бонмати (Барселона, ​​Испания).

Копа трофейи: Ламин Ямаль (Барселона, ​​Испания).

Мюллер трофейи: Ҳарри Кейн (“Бавария”, Англия), Килиан Мбаппе (“ПСЖ”/Реал”, Франция).

Яшин трофнйи: Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”, Аргентина терма жамоаси).

Энг яхши клуб (эркаклар): "Реал Мадрид".

Энг яхши клуб (аёллар): "Барселона".

Энг яхши мураббий (эркаклар): Карло Анчелотти («Реал»).

Энг яхши мураббий (аёллар): Эмма Хейз (“Челси”, АҚШ).

Сўнгги хабарлар