Испаниялик фермер қадимий тегирмон тошини топиб олди

None
Фото: yuz.uz
ASTANA. Kazinform - Испаниянинг Баэна шаҳри яқинида фермер тасодифан йирик тошдан ясалган тегирмонни топиб олди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Шаҳар маъмурияти вакилларининг таъкидлашича, мазкур қадимий топилма зайтунни янчиш ва ундан мой олиш учун махсус мўлжалланган қадимги Рим тегирмон тошидир.

Трапетум деб номланувчи тегирмон тошининг бу тури Грецияда пайдо бўлган ва вақт ўтиши билан қадимги Рим империясининг кенг ҳудудларига тарқалган. Тегирмон тошининг баландлиги тахминан 0,9 метр, диаметри эса 1,2 метр, оғирлиги эса 3 тоннага яқин.

Археолог Хосе Антонио Морена тегирмон тошининг ёшини тахминан 2000 йил деб ҳисоблади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, мазкур топилма Баэна зайтун боғлари Қадимги Рим даврида мавжуд бўлганини, ҳосил, ҳатто экспорт қилинганини тасдиқлайди.

Шаҳар маъмурияти тегирмон тошини қайта тиклаш, таҳлил қилиш ва Баэна шаҳар тарих музейига топшириш режалари ҳақида маълум қилди.


Сўнгги хабарлар