Испаниядаги сайлов: ўнгчилар ғалаба қозонди, лекин коалиция туза олмайди

None
Фото: Carloscruz Artegrafia/Pexels
МАDRID. Кazinform - Испанияда бўлиб ўтган парламент сайловида овозларнинг деярли 100 фоизи саналгандан кейин, ўнг марказчи Халқ партияси (ХП) биринчи ўринни эгаллаб турибди – у парламентдаги 350 та ўриндан 136 ўринга эга бўлди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.

Бироқ ХП натижалари сўровлар башорат қилгандек яхши бўлмади – у ўта ўнгчи Vox партияси билан бирлашса ҳам (у 33 ўринга эга) ҳукмрон коалицияни мустақил туза олмайди. Ҳозир мамлакатни коалициянинг қийин музокаралари кутмоқда, унинг натижасини ҳали олдиндан айтиш мумкин эмас.

Бу йилги навбатдан ташқари умумий сайловда консерваторлар учун асосий рақобат ҳукмрон Испания Социалистик ишчилар партияси (ИСИП) бўлиб, 122 ўринни қўлга киритди.

Тўртинчи ўринда, кутилганидек, 31 ўринга эга бўлган сўлчи партиялар альянси – Sumar.

Илгари Халқ партияси Vox билан коалиция тузиши мумкинлиги тахмин қилинган эди. Бундай ҳолда, Испанияда диктатор Франциско Франко вафот этган 1975 йилдан бери биринчи марта ўта ўнг қанот вакиллари ҳокимият тепасига келиши мумкин эди.

Бироқ ҳозир ҳукумат тузиш ҳуқуқи учун овозлар етарли эмаслиги аниқ бўлди – гарчи Халқ партияси етакчиси Альберто Нуньес Фейхоо коалиция музокараларини бошлаётганини айтган бўлса-да.

Сўлчилар бир неча ҳудудий партиялар билан ўз ҳукмрон коалициясини тузишга ҳаракат қилиши эҳтимоли бор, аммо бу осон бўлмайди.

«Бу йил охирида янги сайлов бўлиши мумкин», - деди сиёсий эксперт Каролин Грэй ВВCга.

ХП тарафдорларига келсак, баъзилари ҳафсаласи пир бўлди. «Бу биз кутган нарса эмас, - деб тан олди BBCга берган интервьюсида Адриан Падро. - Ҳозирча натижалар биз кутганимиздан пастроқ».

Испанияда жорий йилнинг май ойида ҳукуматнинг маҳаллий органларига сайловларда ҳукмрон партия ниҳоятда ёмон натижалар кўрсатгач, навбатдан ташқари парламент сайлови эълон қилинган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram