16:35, 01 Февраль 2024 | GMT +5
Испаниядаги бокс турнирини Қозоғистонлик спортчи ғалаба билан бошлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Назим Қизайбай Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бўлиб ўтаётган Boxam Elite-2024 халқаро турнирида илк жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қизайбай 50 килограммгача бўлган вазн тоифасида чорак финалда португалиялик Рита Соареш билан учрашди ва ҳакамларнинг бир овоздан қарорига кўра ишончли ғалабани қўлга киритди, ҳисоб 5:0.
Шу тариқа, икки карра жаҳон чемпиони қозоғистонлик мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борди ва камида бронза медалини олиш кафолатига эга бўлди.
Мусобақани қозоғистонлик Айдана Забинбекова ҳам муваффақиятли бошлади: у 1/8 финалда филиппинлик Риза Пасуит билан жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.