Испанияда жазирама туфайли вафот этганлар сони 2600 дан ошди
ASTANA. Kazinform - Бу маълумот Испаниядаги ўлимлар сонининг кунлик мониторинги тизими томонидан тақдим этилган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 15 майдан буён Испанияда юқори ҳарорат туфайли 2635 киши ҳалок бўлган. Уларнинг деярли ярми (1149 та ҳолат) 3 августдан 18 августгача бўлган вақт оралиғида жазирама пайтида вафот этган.
Канар оролларида ёзда 51 та ўлим қайд этилган, улардан 15 таси августда ва 36 таси июлда содир бўлган.
“Юқори ҳарорат билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг катта қисми 65 ёшдан ошган (2529 та ҳолат), айниқса, 75 ёшдан ошганлар (2347 та ҳолат, жумладан, 85 ёшдан ошган 1747 киши) ўртасидадир”, — дейилади хабарда.
Тизим маълумотларига кўра, ўлганларнинг 1579 нафари аёллар, 1056 нафари эркаклардир.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил ёзда Испанияда юқори ҳарорат туфайли 2635 та ўлим қайд этилган, бу ўтган йил 15 майдан 30 сентябрга қадар қайд этилган 1 856 та ҳолатдан 40 фоизга кўпдир.
Аввал Испанияда жазирама туфайли 1060 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.