Испанияда ёз бошланишидан олдин аномал иссиқдан ўлганлар сони кўпайди

ASTANА. Кazinform — Испанияда май ойида аномал иссиқ туфайли 101 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Бу баҳорнинг сўнгги ойида 10 йилдан ортиқ вақт ичида қайд этилган энг юқори ўлим сони, деб хабар беради DW.

аномал иссиқ
Фото: BBC

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўлим сони сўнгги ўн йилликдаги май ойи учун ўртача кўрсаткичдан 3,6 баравар кўп бўлган. Расмийлар ўлим сонининг кўпайишини ёзги мавсум расмий бошланишидан олдин мамлакатда содир бўлган ғайриоддий юқори ҳарорат даврлари билан боғлашган.

Ҳисоб-китоблар Momo ўлимни мониторинг қилиш тизими маълумотларига асосланган. У ҳар куни мамлакат бўйлаб ўлим сонини қайд этади ва бу кўрсаткичларни узоқ муддатли статистика асосида ҳисобланган кутилган ўлим даражаси билан таққослайди.

Аввалроқ Испания Миллий метеорология агентлиги (Aemet) бир қатор шаҳарларда рекорд даражадаги ҳарорат ҳақида хабар берган эди. Айниқса, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида май ойи учун ғайриоддий юқори ҳарорат кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ келгуси ҳафталарда Эль-Ниньонинг кучайиши ҳақида огоҳлантирмоқда.