Испанияда тунги клубда ёнғин юз бериб, 11 киши ҳалок бўлди

Ёнғин
Фото: 112 REGIÓN DE MURCIA

Испания жануби-шарқидаги Мурсия шаҳридаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.

Ёнғин маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6 да Аталайас ҳудудидаги машҳур тунги клубда содир бўлган.

Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди. Фавқулодда хизматлар бир неча бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда.

Мурсия мэри Хосе Бальеста Испаниянинг 24h телеканалига шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинишини айтди.

Унга кўра, воқеа жойига клубда бўлганларнинг яқинлари келади. Улар ўз яқинларини топишга умид қилишади.

Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Сўнгги хабарлар
telegram