Испанияда ўтказилган махсус операция давомида 32 тонна марихуана мусодара қилинди

ASTANA. Kazinform – Испания фуқаролик гвардияси рекорд миқдордаги гиёҳванд моддаларни – 32 тонна марихуанани мусодара қилди, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.
None

Испания фуқаролик гвардияси 27 октябр куни Толедо, Сьюдад-Реаль, Валенсия ва Астурия шаҳарларида «Operacion Jardines» махсус операциясини ўтказди. Тадбир давомида 20 киши ҳибсга олинди, улардан 9 нафари эркак, қолган 11 нафари эса аёл.

Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар қайта ишлашнинг турли босқичларида бўлган. Улар орасида Испания, Голландия, Германия ва Бельгияда савдо қилиш учун қадоқланган пакетлар мусодара қилинди.



Сўнгги хабарлар