Испанияда сув тошқинлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди

None
Фото: Hans/Pixabay
MADRID. Kazinform – Испаниянинг марказий қисмида кучли ёмғир туфайли юзага келган кучли сув тошқинлари оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди. Душанба куни расмий маълумотларга кўра, йўллар, метро линиялари ва поезд йўллари сув остида қолган ва тўсиб қўйилган. Вертолётлар Мадриддан 50 км жануби-ғарбда жойлашган Толедо провинциясида қидирув-қутқарув ишларига жалб этилан, дея хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.

Якшанба ва душанба куни эрталаб ёғган ёмғир Мадрид, Кастилия-Ла-Манча, Каталония ва Валенсия провинцияларида кўчаларни лой дарёларига айлантирди. Кўплаб ҳудудларда ҳам дўл ёғди. Сувнинг кучли оқимлари йўлидаги ҳамма нарсани ювиб кетди.

Толедо шаҳри яқинидаги қишлоқда уч киши ҳалок бўлди. Метеорология хизмати якшанба куни рекорд миқдордаги ёғингарчиликни қайд этди – ҳар квадрат метрга 90 литр.

Қурбонлар орасида сув билан тўлдирилган лифтда қолган бир йигит, яна бири эса сув босган машина ичидан топилган, дейилади полиция хабарида.

Хабар қилинишича, 50 ёшли эркакнинг жасади тушдан кейин Камарена шаҳридаги уйи яқинидаги дарёдан топилган.

Сўнгги хабарлар
telegram