07:30, 10 Июль 2023 | GMT +6
Испанияда сайлов кампанияси бошланди
МADRID.Кazinform – Испанияда навбатдан ташқари парламент сайловлари олдидан ташвиқот кампанияси расман бошланди. Овоз бериш 23 июлга белгиланган, дея хабар беради Каzinform Euronewsга таяниб
Оммавий сўровларга кўра, мухолифатдаги консерватив Халқ партияси ҳукмрон социалистлар бош вазир Педро Санчесдан бир неча фоиз пунктга илгарилаб кетган.
Баҳорда социалистлар ва уларнинг иттифоқчилари маҳаллий сайловларда мағлуб бўлишди, бу эса Санчесни муддатидан олдин сайловлар ўтказишга мажбур қилди.
Шу билан бирга, Халқ партияси ғалабага ишончи комил бўладиган даражада сўллардан унчалик олдинда эмас, шу боис унинг етакчилигидаги сўровларда учинчи ўринни эгаллаб турган ва 14-15% овоз олиш эҳтимоли мавжуд ўта ўнгчи Vox ҳаракати билан иттифоқ тузишни истисно этмайди. Sumar партиясининг чап қанот популистлари Voх билан рақобатлашади.