Испаниядаги мактабда ўсмир ўқитувчи ва ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди

Ошхона пичоғи билан мактабга келган мактаб ўқувчиси беш кишини жароҳатлади, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Испанияда мактабда ўсмир ўқитувчи ва ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди
Фото: Еuronews

Испания жанубидаги Херес шаҳридаги давлат мактабида 14 ёшли ўсмир ўқитувчи ва ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Уч нафар ўқитувчи ва икки нафар вояга етмаган бола жароҳатланган.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи ўқув муассасасига иккита пичоқ билан келган ва дарс бошланишидан кўп ўтмай одамларга ҳужум қилган.

Маҳаллий хабарларга кўра, ўсмир тезда ушлаб олинган ва кейинчали полиция кулига топширилган.

Ҳужумчининг мақсади ҳақида маълумот берилмаган.

Тўрт ярадор касалхонага ётқизилган. Ўқитувчилардан бири оғир жарроҳлик амалиётини ўтказди, бирок унинг хаётига хавф йуқ.

Сўнгги хабарлар