Испанияда кучли ёмғир ёғди, «қизил» огоҳлантириш даражаси эълон қилинди
Мадрид ва Валенсия қирғоқбўйи ўртасидаги поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес-Алмейда фавқулодда вазиятлар гуруҳларига тезроқ ёрдам бериш учун одамларни ташқарига чиқмасликка чақирди.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, Мадридда 12 соат ичида ҳар квадрат метрга 120 литргача ёмғир ёғган. Шунга ўхшаш рекорд 1972 йилда бир квадрат метрга 87 литргача ёмғир тушганда қайд этилган.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Испания чемпионати доирасидаги «Атлетико» – «Севилья» учрашуви ҳам қолдирилди.
Қайд этилишича, август ойида мамлакатни қамраб олган жазирама тўлқин ўрнини кучли ёмғир эгаллаган. Мамлакат тарихидаги энг иссиқ кунда Андалусияда ҳарорат рекорд даражага, 47,2°C (116,96Ф) кўтарилди.
Испания давлат метеорология агентлигининг таъкидлашича, сўнгги ўн йилликда 24 та иссиқлик тўлқинлари қайд этилган, бу аввалги уч ўн йилликнинг ҳар бирига нисбатан икки баробар кўп.