Испанияда июл ойидаги ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли 2 мингдан ортиқ киши вафот этди

MADRID. Kazinform – Карлос III номидаги соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, мамлакатда ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари кўтарилиши туфайли 2176 киши вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, бу 2015 йилдан бери ёз ойидаги энг юқори кўрсатгичдир. Бу ҳақда Kazinform Еuronewsга таяниб хабар беради.
None
None

Испания Оила шифокорлари ва умумий амалиёт шифокорлари жамияти матбуот котиби Лоренцо Арментероснинг айтишича, кўпчилик одамлар иссиқлик стресс туфайли вафот этган.

«Кўпчилик ўлим сабаби - иссиқлик стрессидир. Бу бир нечта органларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин», - деди Лоренцо Арментерос.

11 июлдан 17 июлгача бўлган ҳафтада Испания бутун Европада ўлим даражаси энг юқори бўлган мамлакатга айланди.

Тадқиқотчилар сабаб сифатида жазирама, коронавирус пандемиясининг оқибатлари ва марҳумнинг кекса ёшини келтирмоқда. Вафот этганларнинг аксарияти 85 ёшдан ошганлардир.

Республиканинг аксарият ҳудудларида аномал иссиқлик туфайли хавф ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Испанияда бу йил икки марта жазирама кузатилган, ҳаво ҳарорати бир неча кун кетма-кет 40 даражадан ошиб кетган.

Сўнгги хабарлар