Испанияда апрель ойидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди

МАDRID. Кazinform - Испанияда тарихда биринчи марта апрелm ойида ҳаво ҳарорати 38,7°C гача кўтарилди. Андалусия ва бошқа жанубий провинцияларда йилнинг шу фасли учун ноодатий иссиқ об-ҳаво ҳукм сурди, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.
None

Испаниянинг айрим ҳудудларида шу пайшанба куни термометр деярли 40 даражага етди. Кундузи соат учда Кордовада 38,7, Севиляда 37,8 даража иссиқ бўлган. Испаниянинг AEMET об-ҳаво агентлиги бу ой кузатувлар бошланганидан бери энг иссиқ апрель бўлиши мумкинлигини айтди.

Июль ойига ўхшаш ҳарорат Андалусия аҳолисини ёз келишидан қўрқитади.

«Бу ой иссиқ эмас, ёмғирли бўлиши керак! Бу ёзни тасаввур қилишдан қўрқаман...» – дея шикоят қилади Севилья кўчаларидаги йўловчи. Бошқа йўловчи розилиги билдирди: «Ҳозир ёз каби! Ёз келганда эса биз учун қийин бўлади! Аммо тоза сув тобора камайиб бормоқда».

Ҳар йили ёзги иссиқлик Европага эрта келади. Испания ҳукумати аҳолига юқори ҳароратни енгишга ёрдам бериш учун иссиқликни назорат қилиш чораларини бошлашни 15 майга кўчириши мумкин. Иссиқликдан ташқари, кучли қурғоқчилик қишлоқ хўжалигига ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда.

Ўтган йил Испания тарихидаги энг иссиқ йил бўлди.

Сўнгги хабарлар