Испанияда аёлларга шприц билан қилинган ҳужумлар текширилмоқда

МАDRID. Кazinform - Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари аёлларга қиролликнинг камида тўққизта автоном ҳамжамиятидаги дам олиш вақтида ва дискотекаларда шприц билан укол қилингани ҳақидаги ўнлаб шикоятларини текширмоқда. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.
None
None

Биргина Каталонияда, асосан Барселона ва Льорет-де-Мар курорт шаҳарчасида 20 дан ортиқ бундай ҳолатлар қайд этилган. Бу борадаги талончилик ва безорилик ҳали қайд этилмаган.

Фақат бир ҳолатда жабрланувчининг танасидан заҳарли модда аниқланган - тантана пайтида вояга етмаган шахс уколни ҳис қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумчиларнинг ниятлари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса билмайди. Илгари аёлларга шприц билан ҳужумлар Франция ва Буюк Британияда содир бўлган.

Фото: ru.еuronews.cоm


Сўнгги хабарлар