Испанияда 16 ёшдан ошганларга жинси ҳақидаги маълумотни ўзгартиришга рухсат берилади

None
ASTANA. Кazinform – Испанияда 16 ёшдан ошган шахсларга жинси ҳақидаги маълумотларни ўзгартиришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Бу ҳақда Kazinform мухбири ТАSS агентлигига таяниб хабар беради.

«Пайшанба кунидан бошлаб 16 ёшдан ошган Испания фуқаролари ФҲДЁда ҳеч қандай тўсиқларсиз жинси ҳақидаги маълумотни ўзгартириши мумкин.

Ҳукуматнинг расмий газетасида эълон қилинган қонунга кўра, «16 ёшга тўлган ҳар қандай Испания фуқароси мустақил равишда ФҲДЁ идорасидан жинси ҳақидаги маълумотни тузатишни сўраши мумкин». Жинси ҳақидаги маълумотни ўзгартирмоқчи бўлган шахс дастлабки сўровдан уч ой ўтгач, ўз хоҳишини тасдиқлаши керак«, деб хабар беради ТАSS агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, Испанияда бугундан бошлаб 16 ва 17 ёшли қизлар ота-онаси ёки васийларининг розилигисиз ҳомиладорликни тўхтатиши мумкин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар