Испания терма жамоаси мураббийи йилнинг энг яхшиси бўлди
ASTANA. Kazinform — Де ла Фуэнте мавсумнинг энг яхши футбол мураббийи деб топилди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте France Football журнали талқинига кўра, 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди. Тақдирлаш маросими Лондонда бўлиб ўтмоқда.
Ўтган мавсумда де ла Фуэнте раҳбарлиги остида Испания терма жамоаси жаҳон чемпионлигини иккинчи марта қўлга киритди. Испанияликлар бундан аввал бундай муваффақиятга 2010 йилда Висенте дель Боске бошчилигида эришган эди. Шунингдек, Испания терма жамоаси кетма-кет мағлубиятсиз ўтказилган ўйинлар сони бўйича мутлақ рекорд ўрнатди. Ҳозирда бу кўрсаткич 42 та ўйинга етган.
65 ёшли де ла Фуэнте 2022 йилдан бери Испания терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа 2024 йилда Европа чемпионатида, 2023 йилда эса Миллатлар лигасида ғалаба қозонган.
Бундан аввал мутахассис Испаниянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ишлаган. 2015 йилда у 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида, орадан тўрт йил ўтиб эса 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигида жамоасини ғалабага олиб келган.