Испания терма жамоаси Миллатлар лигасида ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform – Испания терма жамоаси учинчи бор ташкил этилган футбол бўйича Миллатлар лигаси турнири ғолибига айланди, дея хабар беради Kazinform.
None

Роттердамда бўлиб ўтган Хорватия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги финал учрашувининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Рақиблар қўшимча бўлимларда ҳам бир-бирларига гол ура олмади.

Пеналтилар сериясида испанлар ғалаба қозонди. Ҳисоб 4:5.

Шу тариқа Испания терма жамоаси учинчи бор ташкил этилган Миллатлар лигаси турнирида ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача турнирда Португалия ва Франция ғолиб чиққан.


Сўнгги хабарлар