Испания расмийлари темир йўл можароси туфайли ишдан бўшатилди
Транспорт вазири Исабель Пардо ва давлатга тегишли «Ренфе» темир йўл компанияси раҳбари Исаиас Табоас ҳукумат тарафидан эътиборсизлик даражасига боғлиқ жамоатчилик норозилигидан кейин истеъфога чиқаришга қарор қилишди.
2020 йилда Испания ҳукумати шимолий Кантабрия ва Астурияс ҳудудларида эскирган поездлар паркини янгилашга қарор қилди. Бунинг учун испаниялик CAF ишлаб чиқарувчиси қарийб 260 миллион еврога замонавий шаҳарлараро поездлар ва тор калибрли поездларни қуриш бўйича шартнома имзолади.
31 та янги поезд 2024 йил бошида ишга тушиши керак эди, бироқ жорий йилнинг январ ойида буюртма қилинган поездлар Испания шимолидаги тоғ туннеллари учун жуда энли эканлиги аниқланди.
Испания ҳукумати бу хато ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида аниқланганини ва молиявий йўқотишларга олиб келмаганини айтади. Бироқ, ишлаб чиқариш кечиктирилди ва режалаштирилган 2024 йил ўрнига янги поездлар 2026 йилга келиб фойдаланишга топширилади.
Фото: EUROPA PRESS NEWS