07:07, 26 Апрель 2023 | GMT +5
Испания La Ligaси логотипини янгилайди
МАDRID. Кazinform - Испания Lа Ligaси чемпионатнинг титул ҳамкори EA Sportsга ўзгариши доирасида 2023/2024 йилги мавсумда ўз логотипини янгилайди, дея хабар беради Kazinform Сhampionatга таяниб.

Footy Headlines нашрининг ёзишича, турнирнинг янги логотипида 30 йилдан бери мавжуд бўлган рамзий ранг ғилдираги йўқ. Бунинг ўрнига янги логотип оч қизил рангга эга бўлади ва ғилдирак Lа Ligaни билдирувчи «ll» белгисига алмаштирилади.
Аввал хабар қилинганидек, EА Sports ва Lа Liga келишуви титул доирасидан ташқарига чиқади. Келишувдан кўзланган мақсад футбол мухлислари билан ҳам виртуал, ҳам реал дунёда алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Бунга EА технологияси ва контенти таъсир қилиши керак. Шунингдек, шартнома доирасида турнирнинг шрифтлар, графикалар ва логотиплар каби кўплаб визуал элементлари ўзгаради.
EА Sports билан келишув йилига 30 миллион еврога баҳоланади.
ФОТО: GETTY IMAGES