Испания қирғоқларида қайиқда топилган қочқинлар орасида 7 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Сешанба куни эрталаб Гран Канария оролидан 140 км жанубда топилган муҳожирлар ортилган қайиқда 7 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Испания денгиз қутқарув хизматига таяниб, Синьхуа агентлиги ёзди.

Қайиқни савдо кемаси душанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида пайқаб қолган ва қутқарув хизматига хабар берган. Ёрдамга 2 вертолёт ва бир қутқарув кемаси юборилди.
Қайиқда 2 нафар қочқиннинг жасади топилган, 34 киши тирик қолган, улардан 27 нафари эркак ва 7 нафари аёл. Улар Саҳронинг жанубидаги Африкадан чиққан. Омон қолганларнинг сўзларига кўра, Африканинг шимоли-ғарбий қирғоқларидан хавфли денгизни кесиб ўтиш чоғида беш киши ҳалок бўлган ва уларнинг жасадлари океанга ташланган.
Канар ороллари фавқулодда хизматлари ва Қизил Хоч омон қолганларга ёрдам бериш учун қирғоқда марказ ташкил қилди. 24 ёшли икки эркакнинг аҳволи оғир.
6 март куни Иерро оролининг жанубий қирғоғида яна бир муҳожир қайиғи топилди. Бортдагилар орасидан 5 киши ҳалок бўлган, яна 15 киши шифохонага етказилган.
Шимолий Ғарбий Африкадан Канар оролларигача бўлган мигрантлар йўли дунёдаги энг хавфли йўллардан бири ҳисобланади. Бу йўлда ҳар йили бир неча минг киши ҳалок бўлади.