Испания хорижликларга “олтин визалар” беришни тўхтатди

3 апрелдан бошлаб Испания ҳукумати хорижликларга инвестиция йўли билан яшаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи “олтин виза” дастурини расман тўхтатди, деб ёзади ЎзА.

Испанияда желтоқсан айында рекордтық температура тіркелді
Фото: pixabay

Ушбу дастур доирасида энг кенг тарқалган вариант 500 минг евродан ортиқ миқдорда кўчмас мулк сотиб олиш эди, деди мамлакат уй-жой ва шаҳарсозлик вазири Исабель Родригес.

Вазирнинг сўзларига кўра, “олтин виза”нинг тўхтатилиши юқори нархлар туфайли уй-жой сотиб олишга қодир бўлмаган фуқароларга ёрдам беришга қаратилган.

“Ижроия ҳокимияти томонидан қабул қилинган ушбу қарор Ирландия ва Португалия каби бошқа мамлакатлар тажрибасига ўхшайди ва Европа комиссияси томонидан 2022 йилда инвесторлар учун фуқаролик тизимини бекор қилиш бўйича берилган қатъий тавсияларга мос келади”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар